"Навбаҳор" Анталиядаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди

Ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган "Навбаҳор" жамоаси бугун мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини Россиянинг “Кубань” (Краснодар) жамоасига қарши ўтказди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Александр Лобанов, Филип Иванович, Достонбек Абдулҳаев, Иброҳим Йўлдошев, Сияваш Ҳақназари, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Тома Табатадзе, Русланбек Жиянов, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров.

Ушбу беллашувда краснодарликлар учрашувнинг 1-бўлимида урилган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Лочинлар” Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлашди ва эртага юртимизга қайтишади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!