"Навбаҳор" Арманистон жамоасини енгди

Туркияда ўқув-машғулот йиғинин ўтказаётган Андрей Канчельскис бошчилигидаги “Навбаҳор” клуби у ерда назорат учрашувларини ўтказишда давом этмоқда. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, наманганликлар бу сафар Арманистоннинг “Уэст” жамоасига қарши майдонга тушишди. Мураббийлар эса ушбу ўйинда асосан янги келган футболчиларга ва ёшларга имконият беришга қарор қилишди.

“Навбаҳор” таркибида майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Тоҳир Шамсиддинов, Ғиёс Комилов, Обид Жўрабоев, Амирбек Жўрабоев, Шаҳзод Ҳамидов, Сардор Теляков, Ҳусайн Эргашбоев, Аббос Ғуломов, Анвар Ҳожимирзаев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Миркомил Локаев, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

Ушбу беллашувда Канчельскис жамоаси 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Голларга эса ҳимоячи Ғиёс Комилов билан ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилишди. Навбатдаги назорат учрашуви 20 февраль кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
17/02/2020 23:33
Navbahorim olgaaaaaa