"Навбаҳор" "Аякс" футбол академияси билан ҳамкорлик борасида муҳим келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати муҳим баёнотни эълон қилди!

"Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи асосида, “Навбаҳор” футбол академияси Нидерландиянинг дунёга машҳур “Аякс” футбол академияси билан ҳамкорлик борасида муҳим келишувга эришди. Нидерландиялик футбол мутахассислари бугун вилоятимизга етиб келишди.

Улар Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдуразаққов билан музокаранинг сўнги босқичини якунлаб, томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди.

Ҳамкорлик меморандумига кўра, “Аякс” академиясининг тажрибали мураббий, скаут ва методистлари академияда фаолият юритишади. Тез орада ёшларни саралаш ва академияга қабул қилиш (селекция) бошланади. Мутахасислар академия тарбияланувчиларини юқори даражадаги футболчи бўлиб етишиб чиқишларига хизмат қилишади. Шу билан биргаликда, келишувга кўра, "Аякс" жамоасининг йиғинларига ҳар йили 16 нафардан "Навбаҳор" академияси тарбияланувчилари кўрикка жалб этилиб, мутахассислар томонидан сараланган иқтидорли футболчилар Европанинг кўплаб жамоаларига тасвия этилади. Ундан ташқари, Европа майдонларида бўладиган, кўплаб скаутлар иштирок этадиган У-17 мусобақаларида академиямиз жамоаси мунтазам иштирок этиши белгиланган.

Ушбу ҳамкорлик Марказий Осиёда нуфузи ва даражаси энг юқори ҳамкорлик сифатида аҳамиятлидир. Бугунги тарихий келишув вилоятимиз футболининг халқаро тажриба асосида ривожланиши, ёш истеъдодларни кашф этиш ва профессионал футболчиларни тайёрлашда янги босқични бошлаб беради деб умид қиламиз", - дейилади расмий хабарда.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!