Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Навбаҳор" Азим Аҳмедов билан шартномани узайтирди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Аҳмедов Суперлигада 19 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси футболчиси Азим Аҳмедов билан шартномани узайтирди. 

"Жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов "Навбаҳор" билан тузилган шартнома муддатини узайтирди. У келаси мавсум давомида "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади. Биз Азимжонга жамоамиздаги кейинги фаолиятида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади "лочинлар" матбуоти хабарида. 

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи ўтган мавсум Суперлигада 19 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ