"Навбаҳор" бош мураббийи: "Охирги нуқтани қўядиган футболчи топилмади"

  • 8 ноябрь, 06:30
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ОКМК - “Навбаҳор” (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Шерзод Жўраев мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.

Tecno

- Биз яна ўша “Бунёдкор”га қарши учрашувда бўлгани каби позицион хатолар туфайли голларни ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўнглашга ҳаракат қилдик. Имкониятларни яратдик. Охирги нуқтани қўядиган футболчи топилмади. Ғиёсовда, Педрода қулай вазиятлар бўлди. Бу - футбол. Сиз урмасангиз, сизга уришади. Доимо гол урган жамоа ютиб кетади.

- Футболчилар майдонда бир-бири билан жуда кўп тортишишяпти. Жамоада ички муҳит қай даражада?

- Қайси вазиятда?

- Жиянов билан Педрода, Азимда икки-учта бўлди...

- Азим бизда “капитан”. Шу боис унда ҳуқуқи бор. Ўйинчиларни майдонда позицияларини тўғрилашда, хатоларини майдонда тўғрилашда, у бекорга сардор эмас. Лекин қолган вазиятлар унчалик бўлгани йўқ. Лекин Педро билан Жияновда бўлди. Бу футболда бўлиб туради. Лекин муҳитимиз яхши. Футболда ютқазиб турсангиз ўйинчилар хиссиётларга берилишади. Ёки нотўғри пас бериб қолса, бир-бирига эътироз билдиришади. Одатий ҳол, аммо муҳит яхши.

- Қисқа вақтда иккита гол ўтказиб юборилганлиги жамоа кайфиятига қанчалик таъсир кўрсатди?

- Ўзим ҳам тушуна олмаяпман. “Насаф” билан ўйинда ва бу сафаргисида икки хил суратни кўряпмиз. Йигитлардаги интилиш, хоҳиш...Ҳеч ким ютқазамиз деб чиқмайди. Қўпол хатолар бўлди, кейин футболчилар ҳаракат қилишди. Фақат вазиятлардан фойдаланишда якуний нуқта қўя олмадик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!