"Навбаҳор" Дилшод Комилов билан шартнома имзолади
"Навбаҳор" маҳоратли ҳимоячи Дилшоджон Комилов жамоамиз билан шартнома имзолади. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Дилшоджон Комилов - 1999 йил, 16 майда Тошкент шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2019 – 2022 йиллар, 2024 йилнинг 1-давраси), “Андижон” (Андижон, 2023 йил), “Насаф” (Қарши, 2024 йилнинг 2-давраси), “Қизилқум” (Навоий, 2025 йил) жамоалари, шунингдек, Ўзбекистон-У-23, Ўзбекистон миллий терма жамоаларида ўйнаган.
“Насаф” таркибида 2024 йили Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, якунланган мавсумда эса “Қизилқум” сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1758 дақиқа ўйнаб, 1 та гол урган.
Наманганликлар аввалроқ "Андижон"да ўйнаган Ислом Маматказин билан келишувга эришилганлигини маълум қилганди.



Фикрлар