"Навбаҳор" Эрон клубини йирик ҳисобда енгди
Айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган "Навбаҳор" бугун Эроннинг “Тракторсози” (Табриз) клубига қарши навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.
Мазкур ўйинда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Александр Лобанов, Филип Иванович, Достонбек Абдулҳаев, Алижон Алижонов, Иброҳим Йўлдошев, Азимжон Аҳмедов, Сияваш Ҳақназари, Тома Табатадзе, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Русланбек Жиянов.
Захирадан майдонга тушганлар: Гиорги Никабадзе, Озодбек Ўктамов.
Ушбу беллашувда “лочинлар” йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Голларга Тома Табатадзе, Гиорги Никабадзе ва Йован Жокичлар муаллифлик қилишди.
Таъкидлаш жоизки, "Навбаҳор" танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетганди. Қолган голлар эса 2-бўлимда урилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар