"Навбаҳор" етакчиси фаолиятини Россия клубида давом эттиради

CHERY AUTO

Россиянинг Metaratings.ru сайти тарқатган хабарга кўра, "Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини "Рубин"да давом эттиради.

Tecno

Футболчи қозонликлар билан 3,5 йиллик шартнома имзолади. Ашурматов янги клуби сафига қишда эркин агент мақомида бориб қўшилади. 

ashurmatoov

Рустам жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган. 26 ёшли фулбек ўз вақтида "Кванжу", "Канвон" ва "Бунёдкор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Леонид Слуцкий бошчилигидаги "Рубин" Биринчи Лигада 16-турдан кейин 27 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию