"Навбаҳор" етакчиси жамоа билан хайрлашди, у Европага кетмоқда (фото)
Ўзбекистон МТЖ ва "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Россия Премьер лигасида давом эттиради.
Маҳоратли ҳимоячи наманганлик мухлислар билан хайрлашди. У "Инстаграм"даги саҳифасида пост қўйди ва сурат остида "Ҳаммаси учун раҳмат" деб ёзиб қолдирди.
26 ёшли футболчи Россиянинг "Рубин" жамоаси таркибига бориб қўшилади. У янги клуби билан 3,5 йиллик шартномага имзо чеккан.
Рустам жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган. 26 ёшли фулбек ўз вақтида "Кванжу", "Канвон" ва "Бунёдкор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар