"Навбаҳор": Футболчимиз Ўзбекистон ёшлар термасидан чақирув олди
Темур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон – U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига жиддий тарзда тайёргарлик кўряпти.
Ёшлар термамиз мазкур тайёргарлик доирасида 28 январь – 5 февраль кунлари пойтахтимиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Мазкур йиғинга “Навбаҳор-фарм” жамоасининг маҳоратли ярим ҳимоячиси Улуғбек Акназаров ҳам чақирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар