Сoca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Навбаҳор” (0:2) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда наманганликлар матбуот хизмати хабар берди.

- Учрашув яхши майдонда, чиройли тарзда кечди. Гарчи асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси майдонга тушмаган бўлса-да, йигитлар кўрсатмаларимни яхши бажариб, чиройли ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда жамоамизда кўплаб хавфли вазиятлар юзага келган бўлса-да, йигитлар негадир гол ура олишмади. Ҳаттоки, бўш дарвозага ҳам тўп кирмади. Шундай бўлса-да, Худога шукр, Наманганга ғалаба билан қайтяпмиз.

Ушбу ютуқни мухлислар, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ҳомийларига бағишлаймиз. Мазкур ғалаба улар учун байрам бўлди.

- Жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Игорь Голбанни Россияга жўнаб кетгани ҳақида эшитдик. У миллий терма терма жамоамизнинг йиғинига қадар етиб келадими?

- Игорь Голбанга “Бунёдкор” билан бўлган ўйинда ғалаба қозонсак, уйига рухсат беришимни ваъда қилгандим. Чунки, у 8 ойдан бери уйига боргани йўқ. Шу боис, ваъдамнинг устидан чиқдим. Голбан миллий терма жамоа йиғинига албатта етиб келади.

- Азизбек Турғунбоевнинг ўйини борасидаги фикрларингиз...

- Турғунбоев индивидуал жиҳатдан кучли футболчи. Унинг кўрсатган ўйини сизларга ҳам манзур келган бўлса керак. Бежизга Азизбек Турғунбоевни бу сафар ҳам миллий терма жамоага чақиришмади. Унда кўп нарса бор. Бундан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этиши учун у кўпроқ ишлаши керак.

- Бугун жамоа меҳмонда ўйнаганига қарамай, икки нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилди...

- Таъкидлаганимдек, асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси маълум сабабларга кўра, бугун майдонга туша олмади. Шу боис, йигитларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида, қўрқмасдан, икки нафар ҳужумчини майдонга туширдик. Қайсидир маънода бу уларга дадиллик берди. Биласизлар, Қўқонда фаолият олиб борганимда ҳам икки ҳужумчи услубидан фойдаланганман.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
03/11/2020 18:23
Омад ёр булсин
&
FANAT-MYU
03/11/2020 18:17
Men Nomon akani maqtamaymanu lekin shunaqa qo‘rqmaydigan murabbiy kerak Milliy terma jamoaga