"Навбаҳор" футболчиси "Сурхон"га қарши ўйин олдидан нима дейди?
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 26 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Хабарингиз бор, жорий йилги Суперлига баҳслари анча қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтмоқда ҳамда бўлиб ўтган беллашувлар миллий чемпионатимизда барча жамоаларнинг кучи деярли тенг эканлиги, бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини исботламоқда. Бўлажак баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта ва бўлажак рақиб “Сурхон” ҳам жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.
Ўз навбатида биз – футболчилар ҳам термизликлар билан бўладиган беллашувда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.
Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.
“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.
Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар