Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Навбаҳор Ҳамидова мезбон спортчини "синдирди", Жаҳонгир Зокиров ҳам рақибларини "йўқ қилмоқда"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

World Boxing ташкилоти кубогида чорак финал баҳслари бўлиб ўтмоқда

World Boxing ташкилоти кубогида чорак финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

-65 кг вазнда вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова мезбон Беатриз Гомесга қарши баҳс олиб бориб, якунда рақибасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

+90 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир Зокиров мусобақадаги иккинчи жангини ўтказди. У Болгария вакили Ёрдан Морежонга қарши рингга кўтарилиб, кутилганидек катта устунликка эришди – 5:0.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ