"Навбаҳор" Игорь Голбан билан шартномани узайтирди

  • 09 Dec 21:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум Суперлигада бронза медалларини қўлга киритган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўзининг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан билан амалдаги шартномани узайтирди. Таъкидлаш керакки, "Навбаҳор" бундан аввалроқ жорий мавсумда ўзини кўрсатган Мирзоҳид Ғофуров ва Жаҳонгир Меҳмонов билан ҳам келишувни узайтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 28 ёшли футболчи келгуси мавсумни ҳам “лочинлар” сафида ўтказади.

Маълумот учун, Голбан жорий мавсум Суперлигада жами 30та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та гол киритишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Голбан “Навбаҳор” сафига ёзда Қаршининг “Насаф” клубидан кўчиб ўтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!