"Навбаҳор" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, "Пахтакор"дан ўтиб кетди
Ўзбекистон Суперлигаси 21-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Динамо" ўйини ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Боян Цигер стандартдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Бўлим якунига қадар наманганликлар юлдузи Жамшид Искандеров пенальтидан гол урди.
Шундай қилиб, очколари сонини 40 тага етказиб олган "лочинлар" турнир жадвалида 2-поғонага кўтарилиб олди. Сўнгги ўриндаги самарқандликлар 9 очко жамғарган.
Фикрлар