Кеча Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков ҳам иштирок этди. Шамшод Сариков журналистлар саволларига жавоб берди.

“Навбаҳор”га Андрей Канчельскисни олиб келишдан олдин маҳаллий мутахассисларга ҳам таклиф билан чиқилдими?

Ш.Сариков: - Албатта, биз 3 нафар маҳаллий кучли мутахассислар билан музокара олиб бордик. Уларнинг кимлигини ўзинглар ҳам англаган бўлсанглар керак. Номзодлар орасида Равшан Ҳайдаров ва яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қабул қилиб олган Миржалол Қосимов бор эди. Аммо биз жамоага айнан Европа футболи ҳавосини олиб кириш учун Андрей Канчельскисни таклиф этдик.

Минбар

Барча блоглар