“Навбаҳор” клуби вице-президенти: “Ал-Иттиҳод” билан Наманганда ўтказиладиган баҳс катта байрамга айланиб кетади

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 28 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Tecno

Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда "Навбаҳор"га Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди.
Қуръа борасида “Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Қуръа натижасига кўра, жамоамизга яхши рақиб тушди, менимча. Кўпчилик “Ан-Наср”нинг рақиб бўлишини кутган бўлса керак, лекин бизга қайси жамоа билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ.

Мени хурсанд қилган нарса, жаҳон футболи юлдузларининг Наманганда ўйнашлари. “Навбаҳор” мухлислари бундан ортиғига муносиб ва ҳақлилар. “Ал-Иттиҳод” билан Наманганда ўтказиладиган баҳс катта байрамга айланиб кетади, деган умиддаман.

Мақсадимиз ҳам Наманган аҳлига қувонч улашадиган ўйин намойиш этиш ва ижобий натижага эришиш. Қайсидир маънода мақсадимизга қисман эришаётганимиздан хурсандман, - деди Отабек Саматов.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Арсенжан
29/12/2023 16:03
Саматов дегани ишдан бушадим деган эдику. (Яхши одаммас)