
"Навбаҳор" легионери терма жамоага чақирилди
Беларусь терма жамоаси июнь ойидаги ФИФА кунларидан самарали фойдаланиш мақсадида, 1-10 июнь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган.
Мазкур йиғин давомида беларусликлар Минск шаҳрида Қозоғистон (5 июнь) ва Россия (10 июнь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишади.
"Навбаҳор" клуби матбуот хизматининг хабар беришича, Беларусь термасининг ушбу йиғинига наманганликларнинг 31 ёшли тажрибали ҳимоячиси Сергей Карпович ҳам чақирилди.
Комментарии