"Навбаҳор" машғулотларига бразилиялик ҳимоячи келиб қўшилди

TIGGO 2 PRO

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 11 январь санасида бразилиялик ҳимоячи Гильерме Гедешни ўз сафига қўшиб олганди. 

"Лочинлар" матбуот хизмати берган хабарга кўра, жанубий америкалик футболчи "лочинлар"нинг бугунги машғулотларига келиб қўшилган. 

"Жамоамиз аъзолари уни илиқ кутиб олди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда. 

1999 йилда туғилган чап қанот ҳимоячиси фаолияти давомида ўйнаган энг катта клуби - "Гремио" саналади. Ўз вақтида айни шу клубда унинг трансфер қиймати 1 миллион еврогача чиққан. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!