“Навбаҳор” матбуот котиби: Чемпионлик учун курашаётган “Навбаҳор” жаримага лойиқмиди?

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Ўз навбатида ҳар икки томон футболчилари ҳам майдонда чиройли ўйин намойиш этиб беришди. Шу куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ чемпионлик учун курашаётган клубларнинг ўзаро қарама-қаршилигини бевосита томоша қилишни истаган мухлислар билан тўлиб тошди. Кескин ва муросасиз руҳда ўтган баҳсда ишқибозлар завқ олишди, десак хато бўлмайди. Лекин шоли курмаксиз бўлмаганидек, айрим маданиятсиз мухлисларнинг амалга оширган хатти-ҳаракатлари кўнгилларни хира қилди.

"Навбаҳор" 27 мухлисини жазолади

 

Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” жамоаси анча ишончли ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Бу ҳол минглаб наманганлик мухлисларнинг кайфиятларига ижобий томондан таъсир қилмоқда, десак хато бўлмайди. Улар Намангандаги учрашувларда ўйингоҳни деярли ҳар бир турда тўлдиришмоқда. Бир қатор клублар уй учрашувлари учун киришни бепул қилиб қўйсада, ўйингоҳни тўлдира олмаётган бир паллада наманганликлар қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар, ўйингоҳга ошиқишлари ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Лекин айрим маданиятсиз мухлислар томонидан йўл қўйилаётган ҳолатлар мамлакатда энг яхши мухлислар номини олишга улгурган наманганликларга доғ бўлмоқда.

“Пахтакор” жамоасига  қарши кечган учрашувда айрим маданиятсизларнинг ўйингоҳдаги қилмишлари барчасидан ошиб тушди. Ҳакамнинг қароридан норози бўлган ишқибозларнинг хатти-ҳаракатларини оқлаб бўлмайди.

“Навбаҳор” яққол етакчи!

 

15 сентябрь куни Наманган вилоят футбол ассоциацияси, “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти, ходимлари ва мухлислар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда бўлиб ўтган ҳолат таҳлил қилинди. Тартибни бузган 27 нафар мухлис аниқланиб, уларга тегишли чоралар кўрилди. Яъни ўша ишқибозларни йил охирига қадар Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга киришлари чекланди. Бу каби тезкор йиғилишлар олдинлари деярли бўлмаган. Бу каби ҳолат юзасини ўрганиб чиқиб, тегишли чоралар қўлланганлигини кўпчилик эслолмаса ҳам керак. Бир сўз билан айтганда, Наманган вилоят футбол ассоциацияси ва “Навбаҳор” футбол клуби тартиб-интизомга риоя қилмайдиган мухлислар билан жиддий тарзда шуғулланишни бошлади. Бу ҳол эса ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз. Ҳар ҳолда бундан буёғига ҳар қандай мухлис ҳам ўйин пайтида тартибга бўйсунишга ҳаракат қилади. Умуман олганда юқори ўринлар учун курашаётган “Навбаҳор” клубга моддий томондан зарар келтирадиган тартибсиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига қараб қолган эмас. Маданиятсизлигини намойиш қилган 27 нафар ишқибознинг ўрнини ҳар қандай вазиятда футболни яхши тушуна оладиган ва вазиятларга холис баҳо бера оладиган ундан кўпроқ мухлис эгаллаши мумкин. Шундай экан, “Навбаҳор” футбол клуби Наманган халқи номига доғ туширадиган мухлисларга қарши аёвсиз тарзда курашишга бел боғлаган.

Тезкор хабар! “Навбаҳор” ўзининг мухлислари сабаб 25 млн сўм жарима тўлайди

 

Куни-кеча ПФЛ томонидан “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувда рўй берган ҳолат юзасидан “Навбаҳор” футбол клуби 25 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. Айни пайтда кўпчиликни “Чемпионлик учун курашда “Пахтакор” ва “Локомотив” каби гранд клубларга қаршилик кўрсатиб, чемпионатга кескинлик ҳамда шиддат киритаётган “Навбаҳор” жамоаси жаримага лойиқмиди? - деган савол қийнамоқда.

Хулоса эса ўзингиздан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Milanello
19/09/2018 11:21
shuuncha yozib hech narsa demay qo'ya qolibdida. Men klub jarimaga qanday munosabat bildirarkin desam bular xulosani muxlislarga tashlab qo'ya qoldiku
&
Абдул
19/09/2018 14:24
Хурсанд булгин ,25 мил бундан ккпрогини кутган эдим Индамаса мухлисларин узингни футбалисларини уриб улдиради гул урмаса