“Навбаҳор” матбуот котиби келишилган ўйинлар мавзуси ва можарога изоҳ берди

Бугун футбол оламида кун мавзуси бўлаётган “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва футболчи Рўзимбой Аҳмедов ўртасида можаро кўпчиликни қизиқтирмоқда.

ПФЛ вакили: "Навбаҳор" мураббийи Рўзимбой Аҳмедовни судга бериши мумкин

 

Ушбу можаро юзасидан SPORTS.uz сайти ходими “Навбаҳор” клуби матбуот котиби Улуғбек Умаровдан маълумот олишга уринди. Клуб ходими ушбу ҳолат ўрганилаётганини, клуб раҳбарияти, мураббий ва бошқалар вазиятга ойдинлик киритиш юзасидан текширувлар кетаётганини айтди. Шунингдек, яқин орада клуб расмий сайтида ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берилишини маълумот қилди.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. ЎФА ҳам текширувни бошлаган. 

ЎФА Хавфсизлик бошқармаси "Навбаҳор"ни келишилган ўйинлар, Рўзимбой Аҳмедовни эса айтган гаплари учун текширув ўтказади!