"Навбаҳор" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади. Бабаяннинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

Суперлиганинг янги мавсум 1-турида "Навбаҳор" яна элитага қайтган "Динамо"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган "лочинлар" устози ўзининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Барчага хайрли кеч. Мухлисларни янги мавсум старти ва бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги матбуот анжуманида бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, икки йилдан буён Наманганда фаолият юритаётган бўлсам, ҳурматли ҳокимимизнинг қўллаб-қувватлаши билан энг юқори натижамизга эришдик. Бу 22 февралда Жиддада содир бўлди. Бугун сиз янги “Навбаҳор”ни кўряпсиз. Жамоа ўз услуби ва ўйин фалсафаси орқали Осиё футболи грандлари қаторидан жой олишни ва Наманган, қолаверса бутун Ўзбекистон футболини халқаро майдонда намоён этишни хоҳлайди.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи сониядан охирги сониягача ўйинни назорат қилдик.  Биз нафақат ўйиннинг боришини, умуман ўйинни ва унинг сифатини назорат қилдик. Албатта биринчи бўлимда яратган вазиятларимизни голга айлантиришимиз шарт эди. Иккинчи бўлимда эса яратган имкониятлардан унумли фойдаланиб, уни хотиржамлик билан мантиқий якунига етказдик.  Йигитларга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман, бугун улар ўз мухлислари олдида “Навбаҳор-2024” қандай эканлигини кўрсатиб қўйишди. Менимча биз барча ўйлаганларимизга эришдик.

Рақибга келсак, албатта, биринчи навбатда уларга респект!  Билишимча, “Динамо” ҳусусий клуб клуб.  Футболни молиялаштириш юкини ўз зиммасига олган ўша акциядорларга яна бир бор респект. Чунки бу жуда қимматга тушади.  Ҳозир футболда хусусий бизнес кўпаймоқда, клубни молиялаштиришни соддалаштириш тенденцияси кузатилмоқда, шунинг учун "Динамо" клуби ҳам алоҳида ҳурматга лойиқ.  Улар ҳам ҳаракат қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
SportsNasaf
02/03/2024 00:30
Nohaq penalti,iltimos Navbahor hakamlarsiz o'ynanglar erkak bo'lib. O'zi paxtakor qon qilib yuborgan.
&
Rasulxon
02/03/2024 07:19
Qotoni yebsan. Futbolni tushunasanmi oʻzi musr
&
SportsNasaf
02/03/2024 12:24
Sanga shunaqa tarbiya berganlar musr,Gulixon k..tga o'xshab o'ynedi komandang
Искандар Нарзикулов
02/03/2024 09:12
Ал иттиходни йутиб махтангсанг йарашар эди лекин кечаги уйининг шунчаки у даражада эмас
Шоим Зарипов
02/03/2024 08:21
Эй ёшлар мени ёшим 72 да сизлардан илтимос бир бирларингни хакорат килманглар бир-бирингга нисбатан хурмат сакланглар ахир хаммамиз мусулмон фарзандларимиз одоб ахлак доирасидан чикманглар
&
SportsNasaf
02/03/2024 00:32
Babayan aka ja osmonni o'yib yubormadi ochlda,maydon markaziga amallab bordi,bitta ham aniq zarba bermadi.