"Навбаҳор": Миш-мишларга ишонманг!

Бугун айрим сайтлар ва телеграм каналларида “Навбаҳор”ни кимлар тарк этади?” номли мақола чоп этилиб, унда жорий мавсум якунланиши билан жамоа таркибини бир қатор футболчилар тарк этиши, улар орасида ярим ҳимоячилар – Азиз Ибрагимов, Аюбхон Номанов ва Шаҳзод Шайманов, шунингдек, ҳужумчи Шерзод Ҳакимов борлиги таъкидланган.

“Навбаҳор” ПФК ушбу маълумотга раддия берган ҳолда, мухлисларни бундай миш-мишларга ишонмасликни сўради ҳамда буни ёлғон хабар деб ҳисоблайди. Боиси, юқорида номлари келтирилган барча футболчиларнинг жамоа билан амалдаги шартномалари бор.

“Навбаҳор” ПФК клуб тўғрисида норасмий ҳамда ёлғон маълумотларни беришни қоралайди ва ишқибозлардан бундай маълумотларга ишонмасликни сўрайди. “Навбаҳор” жамоасига оид ҳар қандай расмий хабар клубнинг расмий веб сайти - pfcnavbahor.uz да, шунингдек, “Навбаҳор” ПФКнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
29/09/2019 09:32
Таникли мутахасис Канчелискис кул остида Навбахор жамоаси секин-аста мевага кириб хосил бериш арафасида булгач куча-куйдаги бола пакирлар тош отиб утиши бу табиий хол буни тугри кабул килишимиз керак зеро болачаларни отган тоши б/н дарахт куриб колмаслигини хам яхши биламиз.
ОМАД НАВБАХОРГА.
Murod Panjiev
28/09/2019 23:32
твори езибди нумонов хакимов хеч кайси жамоага кераги йук яхши уйинчи булганда сурхон олиб коларди уларни жойи пролига