"Навбаҳор" Муҳаммадали Усмоновни ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

Муҳаммадали Усмонов "Навбаҳор" футболчисига айланди. Бу ҳақда "лочинлар" матбуоти хабар берди. 

Tecno

"Муҳаммадали Усмонов 2004 йил 9 декабр куни Андижонда туғилган. Истеъдодли вингер фаолияти давомида "Пахтакор" (2022 йилдан 2025 йил биринчи давраси), "Андижон" (2025 йил 2-давраси) жамоалари сафида тўп сурган.

Ундан ташқари, Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги ёшлар терма жамоалари ва Ўзбекистон У-21 (2025), жамоаси шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилган. Муҳаммадали Усмоновга жамоамиз сафида муносиб ўйин кўрсатиб жамоамизнинг кўп минг сонли мухлислари қалбидан жой олиши ва юқори натижаларни қайд этишига тилакдошмиз.
Жамоамизда хуш кўрдик Муҳаммадали!"
, - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!