"Навбаҳор" мухлислари етакчи. Қолганларчи?
16 - 18 май кунлари Суперлиганинг 9-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.
Бу гал стадионларимизга жами 38899 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 5557ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Наманганда. “Навбаҳор” – “Нефтчи” баҳсини 17320 одам шоҳидига айланди. Водий дербисига қизиқиш юқори эди. Бироқ аренага келган шунча мухлис нурсиз дуранг гувоҳига айланди.
Турнинг марказий қарама-қаршиликлари АГМК - "Бунёдкор" ва "Насаф" - "Қизилқум" ўртасида кечди. Олмалиқда ҳам 4389 ишқибозга гол кўриш насиб этмаган бўлса, 5203 нафар қаршиликлар голлар шоусидан баҳра олди.
Энг кам ишқибоз Тошкентда. "Сурхон" клуби ўз ўйинларини ўтказадиган стадион билан боғлиқ масалалар туфайли Тошкентда ўйинини ўтказди. "Сўғдиёна" билан беллашувни 835 ишқибоз стадиондан кузатди.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:0. 17320 томошабин
"Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:1. 5702 томошабин
"Насаф" - "Қизилқум" 5:0. 5203 томошабин
АГМК - "Бунёдкор" 0:0. 4389 томошабин
"Металлург" - "Динамо" 2:1. 4200 томошабин
"Олимпик" - "Локомотив" 0:3. 1250 томошабин
"Сурхон" - "Сўғдиёна" 2:4. 835 томошабин.
Фикрлар