"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар
Жамоа ўз етакчиси билан шартномани узайтирди.
"Навбаҳор" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов билан шартнома янгиланганини эълон қилди:
"Хабарингиз бор, “Навбаҳор”нинг 27 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжоновнинг жамоамиз билан тузган шартнома муддати ўтган йилда якунига етганди. Исоқжонов куни кеча “Навбаҳор” билан янги шартнома имзолади. Энди у янги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади", - дейилади расмий саҳифа тарқатган маълумотда.
Исоқжонов ўтган мавсум Суперлиганинг 17 та учрашувида қатнашиб, 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар