"Навбаҳор" назорат ўйинида имкониятини бой берди

Мазкур ўйинда наманганликлар устози Илҳом Мўминжонов Ўзбекистон U-23 олимпия таркибида Осиё ўйинларида иштирок этган дарвозабон Ботирали Эргашев, ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев, шунингдек, енгил жароҳатлари борлиги сабабли,  ярим ҳимоячи Илҳом Бойдедаев ва ҳужумчи Азамат Алланиёзовнинг хизматларидан фойдаланолмади. Аммо қолган барча асосий таркиб футболчилари ҳамда ёш ўйинчиларни майдонга туширди.

Баҳс U-21 терма жамоамизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.   “Лочинлар”га қарши кечган назорат-синов баҳси Суннатилла Абдурасулов бошчилигидаги U-21терма жамоамиз учун Хитойда ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилаб олиш учун  ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаган бўлса, “Навбаҳор” аъзоларига ўйин амалиётини сақлаб туриш учун ёрдам берганлиги эҳтимолдан холи эмас.      

"Лочинлар" Тошкентдаги йиғинни эртага якунлайди.Шундан сўнг Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан “Навбаҳор” аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!