"Навбаҳор" назорат учрашувида қозоқ клубини енга олмади

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги учинчи назорат-синов баҳсини бугун Қозоғистоннинг “Жетису” (Толдиқўрғон) жамоасига қарши ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Кескин курашлар остида кечган мазкур ўйиннинг биринчи бўлимида "лочинлар"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломов ҳисобни очди. Бироқ кейинчалик толдиқўрғонликлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Натижада ҳар икки жамоа вакиллари танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки клуб таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Натижада ўйин янада ҳужумкор руҳда кечди.

Аммо юзага келган хавфли вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Мазкур баҳсда “Навбаҳор” устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Тоҳир Шамситдинов, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Рашидхонов, Азимжон Аҳмедов, Георге Андроник, Азизбек Турғунбоев, Аббос Ғуломов, Дидар Дурдиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Сардор Теляков, Иван Соловьёв, Амирбек Жўрабоев, Ислом Исоқжонов, Максим Вотинов.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги учинчи назорат ўйинида дурангга эришишди.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Эътиборлиси, Аббос Ғуломов қаторасига иккита ўйиндан буён гол урмоқда.

Маълумот учун, “Навбаҳор” Туркияда яна 3та назорат-синов ўйинлари ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Temur Qodirov
08/02/2020 09:41
Asabni buzmay yenga olmadi demasdan duranga chek qoydi deb aytaveri uzimi butun saytla va boshqa klublar navbaxor xaqida juda chiroyli yozisizlar a qoyilim poytaxt klublariga bunaq keskin sarlavha ostida yozolmaysilar yozaolaysizlarxamda qalamina uchi sinip qoladi
Muhammad Rahmatillaev
08/02/2020 08:50
Навбахорга омад ёр бўлсин.