"Навбаҳор" ОКМК ва "Навбаҳор" футболчиларига жарима қўлланилади
Жорий йилнинг 1 апрел санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, У21 чемпионати ҳамда Ўзбекистон Кубоги учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
"Қўқон-1912" – "Навбаҳор"
Суперлига 4-тури доирасидаги Қўқон-1912 – Навбаҳор баҳси комиссари билдиргисига кўра, “Қўқон-1912” футбол клуби учрашувни ташкил қилишда кўплаб камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, стадионда майдон чизиқлари учрашув стартига 3 соат қолган чизиб тугатилган, майдон майсаси 3,5 – 4 сантиметрлар атрофида бўлганлиги, Кўчма телевизион стансия учун Суперлига регламентида талаб қилинган интернет белгиланган тартибда ва тезликда тақдим этилмагани, стадион электрон реклама баннерлари кеч ёқилгани, учрашув давомида инфотейнмент дастури қониқарсиз ижро этилгани ва ўйин олдидан Cоунтдоwнъда белгиланган реклама роликлари жамланмаси фақатгина бир маротаба намойиш этилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 73-моддасига асосан “Қўқон-1912” футбол клубига жарима интизомий жазоси қўллансин.
“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ўйинолди машғулотларни 3 дақиқа кеч якунлагани, Клуб вакили Бахтиёр Исмоилов учрашув комиссари томонидан огоҳлантирилганига қарамай, футболчилар машғулотга кеч чиқиб келганини рўкач қилиб, уларни майдондан ўз вақтида чиқармаслигини билдириб, комиссар фаолиятига халал бергани, натижада “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ўйин олдидан трибунаости тоннелга 3 дақиқа кеч чиқгани ва ушбу ҳолатлар учрашувни 2 дақиқаю 40 сония кеч бошланишига сабаб бўлгани аниқланди.
Қарор: Навбаҳор клуби вакили Бахтиёр Исмоиловга нисбатан жарима интизом чораси.
“Қўқон-1912” футбол клуби мураббийи Февзи Давлетов техник ҳудудда бир неча маротаба учрашув расмийларига кескин ва намойишкорона эътирозларини билдирган ва бу билан у Суперлига Регламентининг 15.29-бандини бузганлиги аниқланди.
Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Қўқон-1912” футбол клуби мураббийи Февзи Давлетовга жарима интизомий жазоси қўллансин.
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор лочинлари” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 83-дақиқасида “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Силванус Нимели ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
Қизилқум – ОКМК
Суперлига 4-тури доирасидаги “Қизилқум” – ОКМК учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Қизилқум” футбол клуби мезбонлигида ўтган учрашувнинг 82-дақиқасида ҳамда учрашувдан сўнг “Қизилқум” футбол клуби мухлислари томонидан майдонга ва унинг атрофидаги ёрдамчи ҳакамларга елим ичишлар, ҳар хил буюмлар улоқтирилгани, ушбу буюмлар майдон атрофидаги шахсларга теккани аниқланди.
Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клубига жарима интизомий жазоси ҳамда “Қизилқум” футбол клубининг келгуси битта уй учрашувида стадионнинг Т-20, А, Б-2 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазоси қўллансин.
“Қизилқум” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 55-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Шаҳзод Туропов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
“Қизилқум” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 78-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Ислом Кенжабоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: жарима интизомий жазоси
“Қизилқум” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 84-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби мураббийи Акмал Рустамов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: жарима интизомий жазоси
Хоразм – Бунёдкор
Суперлига 4-тури доирасидаги “Хоразм” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 40-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Сардор Рахмонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
Суперлига 4-тури доирасидаги “Хоразм” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+1-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Федерико Ботти ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
Бухоро – Динамо
Суперлига 4-тури доирасидаги “Бухоро” – “Динамо” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 89-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Равшан Хайруллаев ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
Суперлига 4-тури доирасидаги “Бухоро” – “Динамо” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 87-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Хислат Халилов симуляция ишлатгани учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
Нефтчи – Локомотив
Суперлига 4-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Локомотив” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 82-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Иззатилло Пўлатов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Огоҳлантириш. Бу каби ҳолат такрор содир этилган тақдирда жарима интизом чораси қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилсин
Насаф – Сурхон
Суперлига 4-тури доирасидаги “Насаф” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Нодирхон Неъматхонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
“Андижон” – “Машъал”
Суперлига 4-тури доирасидаги “Андижон” – “Машъал” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 12-дақиқасида “Машъал” футбол клуби футболчиси Иброҳим Ғанихонов тўп учун курашда, катта тезликда ҳаракатланиб, рақиб футболчисига тирсаги билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Машъал” футбол клуби футболчиси Иброҳим Ғанихоновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.
У-21 чемпионати
“Қизилқум У21” – ОКМК У21
У21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Қизилқум У21” – ОКМК У21 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 77-дақиқасида ОКМК У21 жамоаси футболчиси Элбекжон Йўлчиев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
“Бухоро У21” – “Динамо У21”
У21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Бухоро У21” – “Динамо У21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 31-дақиқасида “Динамо У21” жамоаси футболчиси Беҳрузбек Облақулов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
“Андижон У21” – “Машъал У21”
У21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Андижон У21” – “Машъал У21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 81-дақиқасида “Машъал У21” жамоаси футболчиси Аҳрор Муродов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
“Сўғдиёна У21” – “Пахтакор У21”
У21 чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сўғдиёна У21” – “Пахтакор У21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 64-дақиқасида “Пахтакор У21” жамоаси футболчиси Жамшидбек Рустамов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
“Насаф У21” – “Сурхон У21
Суперлига 4-тури доирасидаги “Насаф У21” – “Сурхон У21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90-дақиқасида “Сурхон У21” жамоаси футболчиси Камронбек Эргашев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
Ўзбекистон кубоги
“Гулистон” – “Сонйc Х”
Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасидаги “Гулистон” – “Сонйc Х” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 66-дақиқасида “Гулистон” футбол клуби футболчиси Асилбек Умирзоқов ҳакамни ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Жарима интизом чораси
“Гулистон” – “Сонйc Х” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 81-дақиқасида “Гулистон” футбол клуби мураббийи Аббосбек Махситалиев техник зонани тарк этиб, вақт чўзишига сабаб бўлгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Гулистон” футбол клуби мураббийи Аббосбек Махситалиевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.
“Жиззах ФА” – “Ҳавоканд
Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасидаги “Жиззах ФА” – “Ҳавоканд” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 84-дақиқасида “Ҳавоканд” футбол клуби футболчиси Шахбоз Рустамов тўп учун курашда рақиб футболчисинг кўкрак қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Ҳавоканд” футбол клуби футболчиси Шахбоз Рустамовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.
“Оқтепа” – “Ҳавоканд”
Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасидаги “Оқтепа” – “Ҳавоканд” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг пеналтилар серияси вақтида “Ҳавоканд” футбол клуби футболчиси Салоҳиддин Мусаев рақиб футболчисига агрессив ҳаракат қилиб, боши билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Ҳавоканд” футбол клуби футболчиси Салоҳиддин Мусаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.
Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасидаги “Оқтепа” – “Ҳавоканд” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув олдидан “Ҳавоканд” футбол клуби масъул ходими учрашув қайдномасига учрашувга келмаган шифокорни киритгани ва ЎзПФЛ комиссарини алдашга урингани аниқланди.
Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Ҳавоканд” футбол клубига жарима интизомий жазоси қўллансин.
Фикрлар