"Навбаҳор" "Олимпик"нинг 3 нафар аъзосини ўз сафига қўшиб олди, яна 4 футболчи билан музокара олиб борилмоқда

Айни дамда Ўзбекистонда қишки трансферлар вақти давом этмоқда ва жамоалар бир қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, "Навбаҳор" "Олимпик"нинг бир неча футболисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Ёдингизда бўлса, (7 декабрь) анча аввал "Навбаҳор" жамоаси шорт листида "Олимпик"нинг 5-6 футболчиси борлигини ёзган эдим. Айни дамда уларнинг тўрттаси билан келишув амалга ошган. 3 та футболчи номи аллақачон ошкор қилинди. Булар Темур Мамасидиқов, Алишер Одилов, Саидазамат Мирсаидов. Яна 4 футболчи эса музокараларни давом эттирмоқда.

"Лочинлар" истаётган тўртинчи "Олимпик"чи Русланбек Жиянов хисобланади. У айни дамда "Нижний Новгород"да деярли ўйнамаяпти. Руслан ўйин амалиётига эга бўлиш учун хозирги жамоасидан кетмоқчи эканлиги хақида аввалроқ ёзган эдим. "Сокол"дан кўра ОЧЛда ўйнайдиган "Навбахор" яхшироқ вариант эканлиги аниқ", дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!