"Навбаҳор" Ўзбекистон кубоги баҳсларида "Насаф"га доим ютқазган. Бугун "лочинлар" ушбу нохуш анъанага барҳам бера оладими?

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Наманганликлар матбуот хизмати учрашув олдидан статистик маълумотларни тақдим этди.

Мазкур клубларнинг Ўзбекистон кубогидаги натижаларига назар солсак, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 йили финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсда “Пахтакор”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган.

“Насаф” эса 1 марта – 2015 йили Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ва ушбу мусобақанинг 5 карра (2003, 2011, 2012, 2013, 2016) финалчиси ҳисобланади.

Эътиборлиси, қаршиликлар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсида икки марта “Пахтакор” (2003, 2011 йиллар), икки марта “Бунёдкор” (2012-2013 йиллар) ва бир марта “Локомотив” (2016 йил)дан мағлубиятга учраган.

“Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари Ўзбекистон кубоги баҳсларида ўзаро 6 марта учрашган. Ўйинларнинг барчасида қаршиликлар зафар қучган.

Жумладан, Ўзбекистон кубогининг 2000/2001 йиллар мавсуми 1/8 финалида “Насаф” йирик – 3:0 ҳисобида, 2002/2003 йиллар мавсумининг ярим финал баҳсларида “аждарлар” – 2:1 ҳамда 3:1, 2014 йилги мавсумнинг чорак финал ўйинларида эса 1:0 ва 3:1 ҳисобларида ғалаба қозонган.

2019 йилги йилги мавсумнинг чорак финал баҳсида ҳам “Насаф” Намангандан 1:0 ҳисобида ғалаба билан қайтганди.

“Навбаҳор” – “Насаф” баҳси бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 16:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
12/12/2020 15:07
Хакконий уйин булса Насаф йутади хар томонлама Насаф кучли и Навбаҳор хамма уйинчилари ёши катта чарчаб колади
baxtiyor boboyev
12/12/2020 15:20
Навбахор чарчаб колади.
&
Asilbek shukurovich
12/12/2020 10:21
Насаф в перед
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
12/12/2020 10:19
Uyin taraflama Nasad Uzbekistonga. N1 kamanda. lekin Navbahor uz maydoniga muhlislari kuz ungiga kuchli lekin. Fenal ham Namanganda utishini hisobka olsak. fenal oldidan fenal lekin.