"Навбаҳор" Ўзбекистон терма жамоаси етакчисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда!
Ўзбекистон терма жамоаси ва Грециянинг "Пансерраикос" клуби вингери Жалолиддин Маширипов Суперлигага қайтиши мумкин. SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг хабар беришича, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
"Жалолиддин Машариповнинг "Навбаҳор"га ўтиши эхтимоли сўнгг кунларда кескин ошди. Отабек Саматов бу трансфер устида ишлаяпти. Осиё кубогидан сўнг янгилик бўлиб қолади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Машарипов жорий мавсум "Пансерраикос" сафида 8 ўйинда қатнашиб, 2та голли узатмани амалга оширди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистонга қайтишини инкор қилмади
Фикрлар