"Навбаҳор" қизиқиётган ҳужумчи Тошкент клуби билан хайрлашди (фото)

"Олимпик" либосида ёрқин мавсум ўтказган Пўлатхўжа Холдорхонов жамоа билан хайрлашди.

19 ёшли ҳужумчи ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига пост юклади ва унга "барчаси учун раҳмат, Олимпик", деб ёзиб қолдирди. У "олимпиячилар" таркибида 1 мавсум ўтказди ва Суперлига доирасида 4 бор рақиблари постига йўл топишни уддалади. Холдорхонов "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади ҳамда Кападзе жамоасида ижара асосида ҳаракат қилаётганди.

Аввалроқ, Пўлатхўжага "Навбаҳор" қизиқаётгани, аммо "Пахтакор" ўз футболчисини қўйиб юбормасликка ҳаракат қилиши ҳақида сайтимиз орқали ёзган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!