"Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади
.Тимур Кападзе бошқарувидаги намаганликлар янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
"Навбаҳор" клуби бу сафар тажрибали вингер Ваня Илич билан шартнома имзолади. Бу хусусида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Ваня Илич – 1999 йил, 3 январда Сербия пойтахти Белград шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида Сербиянинг “Рад” (Белград, 2018-2020 йиллар), “ОФК Жарково” (Белград, 2021-2022 йиллар), “Раднички” (Ниш, 2021-2022,2023-2025 йиллар),“Колубара” (Лазаревас, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.



Фикрлар