"Навбаҳор" "Сурхон"га қарши баҳсни ҳам Фарғонада ўтказади

Хабарингиз бор Суперлиганинг 4-турида Қаршида “Насаф”ни (1:0) мағлубиятга учратган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 5-турни мезбон сифатида “Сурхон”ни қабул қилади.

“Лочинлар” расмий сайтининг хабар беришича Намангандаги марказий ўйингоҳда таъмирлаш ишлари давом этаётгани сабаб ушбу баҳс ҳам Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор”га (2:3) қарши ўйинни ҳам “Истиқлол” стадионида ўтказган эди.

Маълумот учун, “Навбаҳор” – “Сурхон” баҳси 21 апрель, якшанба куни соат 17:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!