"Навбаҳор" трансфер нархи 450 минг евро бўлган легионер билан шартнома имзолади
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган "Навбаҳор" таркиби яна бир легионер билан тўлдирилди. Сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич жамоа билан шартнома имзолади.
Марушич 1993 йилнинг 29 ноябрида Сербиянинг Клина шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Слога” (2010-2013 йиллар, 2015 йил), “Вождовац” (2014 йил), “Борча” (2017 йил), “Темнич” (2017/2018 йиллар), “Слобода” (2018 йил), Босния ва Герцеговинанинг “Славия” (2016 йил), “Крупа” (2016 йил), Беларуснинг “Дняпро” (2019 йил) ҳамда “Неман” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган.
Зоран 2021 йилги мавсумни Тбилисининг “Динамо” таркибида ўтказиб, 41 та ўйинда 17 та голга муаллифлик, 9 та голга ассистентлик қилган ҳолда, Грузия чемпионати тўпурари бўлди. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди ҳамда чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.
Марушичнинг "transfermarkt" порталидаги трансфер нархи 450 минг евро этиб белгиланган.
Мазкур трансфер борасида SPORTS.uz сайти орқали маълумот берган эдик.
Фикрлар