"Навбаҳор" Туркияда йиғин ўтказишни режалаштирмоқда

  • 27 декабря, 2023, 13:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган. Шу боис, “лочинлар” хориж йиғинини ҳам эртароқ бошлашни режалаштиришган.
Жамоа аъзолари 2024 йилнинг 3 январь куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтиб, 4 ёки 5 январь куни Туркияга жўнаб кетишни режалаштиришган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўқув-машғулот йиғини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади ва мазкур йиғин давомида бир қатор назорат – синов учрашувлари ўтказиш ҳам режадан ўрин олган.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию