"Навбаҳор" Туркиядаги илк машғулотини ўтказди
Хабарингиз бор, бугун эрталаб “Навбаҳор” жамоаси аъзоларидан иборат делегация Тошкент – Анталия йўналиши бўйича чартер рейс самолётида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетганди.
Тушдан сўнг, Анталияга етиб борган жамоа аъзолари бироз дам олиб, кечки пайт Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар қўл остида Туркиядаги илк машғулотни ўтказишди.
Эртадан машғулотлар икки маҳалдан бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “лочинлар” Туркияда 15 кун давомида бўлиб, хориж жамоалари билан 2 та назорат-синов ўйини ўтказишни режалаштиришган, - дея хабар берди “Навҳабор” матбуот хизмати.
Фикрлар