"Навбаҳор" узоқ кутилган трансферни эълон қилди

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун "лочинлар" сафига тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов қўшилди.

Шоҳруз Норхонов катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Тошкентнинг “Оқ-тепа”сида бошлаб, ушбу жамоада 2013 йилнинг якунигача тўп тепди. Кейин эса “Истиқлол” (Тошкент, 2014 йил), “Обод” (Тошкент, 2015-2016 йиллар), “Бунёдкор” (Тошкент, 2017 йил) клубларида ўйнаган.

2018 йилдан ўтган мавсум якунига қадар, “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган. Тажрибали ҳужумчи 2018-2022 йиллар давомида жиззахликлар таркибида Суперлигада 121 та ўйинда майдонга тушиб, 10016 дақиқа тўп тепган ҳолда, 44 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 3 та голга ассистентлик қилган.

Ўтган мавсумда эса “Сўғдиёна” таркибида Суперлига баҳсларида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1893 дақиқа ҳаракат қилиб, 10 та гол урган ҳолда, 4 та голга ҳаммуалифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!