"Навбаҳор" ва "Металлург" ўйинида ҳакам хато қилдими?
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилди. Ўйинни бошқариб борган ҳакам Аскер Нажафалиев иккита баҳсли қарор қабул қилди. Бу воқеа ҳозирда кенг ўрганилмоқда. Келинг, уларга тўхталиб ўтамиз.
Биринчи эпизод - ҳакам офсайдни белгилашда хатога йўл қўйдими?
Бу эпизод бўйича ижтимоий тармоқларда иккита сурат кенг тарқалди. Биринчисида офсайд яққол кўзга ташланиши аниқ, бироқ бу Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг тўпдан қутилган пайтидагиси эмас. Иккинчи суратда эса вазият анча кескинлашганини кўришингиз мумкин. Биринчисидан фарқли ўлароқ, иккинчи расмда "Металлург" ҳимоячисининг қўли чизиқда экани кўринган. Жасурбек Яхшибоевнинг оёқлари ортда, аммо бош қисми чизиққа туташиб кетган. Афсуски, трансляция сифатининг пастлиги 100 фоиз вазиятга баҳо бериш имконини бермайди. Шунга қарамай, иккинчи суратда вазият офсайд масаласи анчагина чигал эканлиги кўзга ташланди.
Гол нега инобатга олинмади?
Иккинчи эпизод масаласида вазият анча чигал. Бу холатда "Металлург" клуби дарвозабони тўпни ўйинга киритгач, тўп ҳеч кимга тегмай Забиҳулло Ўринбоевга келиб тушди. Ҳужумчи тўпни дарвозага йўллади ва гол киритди. Шунга қарамай, бош ҳакам Аскер Нажафалиев ундан аввалги эпизодда (тўп учун иккинчи қаватдаги курашда майдон эгалари қўполлик ишлатгани учун ҳуштак чалиб, жарима белгилаган эди) қабул қилган қароридан қайтгани йўқ. Яъни, ҳуштакдан сўнг киритилган голни инобатга олмади. Қоидага кўра, чалинган ҳуштакдан кейин ҳакам ўйинни давом эттиришга ҳаққи йўқ. Бу эпизодда Нажафалиев хатога йўл қўйди. У вазият сўнггига қадар уни кузатиши, эпизод якунига қараб қарорини қабул қилиши керак эди.
Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев ўз телеграм каналида қизиқ бир жумла қолдирди:
Бу вазият борасида Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази тез орада ўз хулосасини беришини маълум қилди. Менимча, Аскерга чора кўрилади. Бу ўйинда қилинган хатолар учун ҳакамга чора кўрилишининг эҳтимоли юқори.
Ойбек Юлдошев
Фикрлар