"Навбаҳор" водий дербисида ғалаба қозониб, пешқадамлар орасига қўшилиб олди
ЎЗбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Турон" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги водий дербиси ниҳоясига етди. Мазкур тўқнашувда меҳмонлар шиончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Йован Жокич ва Остон Ўрунов муаллифлик қилди. 72-дақиқада "лочинлар" ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Шунингдек, 90-дақиқада Жамшид Искандеровнинг пенальтидан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтаришга муваффақ бўлди.
Фикрлар