"Навбаҳор" халқаро ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди
Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этди.
Қирғизистоннинг "Алай" клубига қарши кечган баҳсда "лочинлар" 4:1 ҳисобида зафар қучди. Элгужа Григалашвили дубль қайд этган бўлса, Паншанбе ҳамда Ғанихонов бир маротабадан дарвозани ишғол этди. Бу голларга меҳмонлар сафида Нурбоолот 48-дақиқада жавоб қайтарди.
Аввалроқ, Бабаян шогирдлари "Турон"га қарши назорат ўйини ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Фикрлар