"Навбаҳор" яна бир жиддий баҳсга тайёргарликни бошлади
Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган баҳсни сафарда “Сўғдиёна” (Жиззах)га қарши ўтказади.
Мазкур ўйинга тайёргарликни “лочинлар” бугундан бошлашди.
Жамоамиз аъзолари бугунги машғулотни Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди.
Футболчилар машқларни аъло кайфият ва кўтаринки руҳда бажаришди.
Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” - “Навбаҳор” баҳси 10 сентябрь куни Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 20:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар