“Навбаҳор” яна биринчи ўринга қайтди…

10 – 13 август кунлари Суперлигада 16-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.

Турни “йил ўйини” бошлаб берди. “Пахтакор” Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлди. Пойтахтликлар иккинчи даврада ҳам “лочинлар”ни 2:1 ҳисобида таслим этди. 

Стабиллик намойиш эта олмаётган “Насаф” ўз уйида “Бухоро”ни енгди. Бир неча кун аввал Улуғбек Бақоев бошчилигидаги бухороликлар Қаршида кубок доирасидаги ўйинда имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашганди. ОКМК ниҳоят ғалабага эришди. Миржалол Қосимов жамоаси “Олимпик”дан уч очко олди.

15-тур Тошкентда “Пахтакор”ни ютган “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна” билан очколарни бўлишиб олди. Иван Бошкович яхши жамоа шакллантирмоқда.

photo_2023-08-12_10-28-24

Фақат грандларга ютқазган “Сурхон” йўлидан чиққан рақибдан очко оляпти. Термизликларнинг бу галги нишони “Турон”. Яйпанликлар иккинчи даврани кўтаринки кайфиятда бошлаган бўлса-да, “Сурхон” клуби қаршисида ожиз қолди.

“Бунёдкор” узоқ кутган ғалабани қўлга киритди. “Қалдирғочлар” охирги марта 5-турда “Бухоро”ни таслим этганди. Тошкентликлар 10 та ўйиндан кейин зафар қучди.

Секин-аста ўзига келаётган “Металлург” турнир жадвалидаги рақобатчисини сафарда енгди. Бу орқали бекободликлар таъқибчисидан 3 очкога илгарилаб кетди.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

16-турда стадионларимизга жами 53908 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 7701ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Наманганда. “Навбаҳор” - “Пахтакор” ўртасидаги ўйинни 25260 томошабин аренадан кузатди. Мавсум рекорди. Бу ўйиннинг аҳамияти қанчалик юқори эканлигидан далолат. Охирги пайтларда “Андижон” ва “Нефтчи” мухлислар статистикасида биринчиликда бораётганди.

IMG_0353

“Нефтчи” - “Сўғдиёна” ўртасидаги турнинг марказий учрашувларидан бирига 14600 мухлис келди. Гарчи беллашув нурсиз дуранг билан якунланган бўлса-да, қизиқиш юқори эди.

Энг кам томошабин пойтахтда. Суперлигада “пойтахтнинг тўртинчи жамоаси” бўлиб қатнашаётган “Сурхон”нинг “Турон”га қарши учрашувини 526 киши стадиондан кузатди холос.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Навбаҳор” - “Пахтакор” 1:2. 25260 томошабин

“Нефтчи” - “Сўғдиёна” 0:0. 14600 томошабин

ОКМК - “Олимпик” 2:1. 8088 томошабин

“Насаф” - “Бухоро” 1:0. 2179 томошабин

“Бунёдкор” - “Андижон” 2:1. 2135 томошабин

“Қизилқум” - “Металлург” 0:2. 1120 томошабин

“Сурхон” - “Турон” 1:0. 526 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
14/08/2023 16:38
Шу мухлислар сонини кандай аниклашар экан билмадим. Кеча Кизилкум-Металлург уйинида стадионда эдим. 12 минг сигимли стадионнинг 3/1кисми тулган эди. Бу дегани 3 минглар атрофида мухлис бор эди. Бу ерда эса 1120 та деб куйибти.
&
14/08/2023 16:43
Стадион мутасаддиларининг якин биродарлари бепул киргизворилган булиши мумкин
&
Наманганец_
14/08/2023 17:07
100 мингаям билет йок эди бродар, Наманган шахарни узини ахоли сони 1 млн, район ва туманларни гапирмадим. 25 мингта мухлис йигиш Наманганга муаммо эмас, Фаргонада стадион тулиб етакчилар орасига кирганига сабаб хам Наманган мухлислари, нимага дейсизми биринчи даврада Нефтчи бн уйинда Намангандан накд 8 минг мухлис кирган стадионга, бу дегани камида 5 - 6 та сектор.
&
17/08/2023 08:13
Тўғри водий ахли футбол севар, уйин қаерда бўлишини фарқи йўқ. Навбахор-Пахтакор ўйинига хам Фарғонадан 4 ярим мингта, Андижондан хам деярли шунча футбол мухлиси борди.