"Навбаҳор": Янги футболчиларнинг таништирув санаси ўзгарди

"Навбаҳор" жамоаси янги футболчиларнинг тақдимот маросимини 8 мартда ўтказишни режалаштирганди ва унда кўплаб мухлислар ҳам иштирок этиш истагини билдиришганди. Бироқ “Навбаҳор” клуби 2019 йилги Суперлиганинг 1-тур баҳсини Тошкент шаҳрида ўтказиши муносабати билан ушбу тадбир санаси ўзгариб, тақдимот маросими бошқа кунга қолдирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Клуб матбуот хизмати мазкур тадбирнинг ўтказилиш санаси ҳамда вақти тўғрисидаги маълумотни кейинроқ маълум қилишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" ўйини 10 март куни, соат 15:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!