"Навбаҳор" янги мавсумга БАА ва Туркияда тайёргарлик кўради

Чемпионатда 2-ўринни эгаллаб, Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган “Навбаҳор” клуби олдида янги мавсумда янада долзарб ва ўта жиддий вазифалар турибди. Шу сабабдан наманганликлар янги мавсумга ҳар қачонгидан кўра жиддий тайёргарлик кўрадилар.

Sports.uzга маълум бўлишича, “Навбаҳор” илк йиғинини Наманганда 20 декабрдан бошлайди. Тайёргарликнинг асосий босқичига январь ойидан киришилади.

Жумладан, 6 январда жамоа аъзолари БААнинг Дубдай шаҳрига жўнаб кетади. У ердаги машғулотлар 21 январга қадар давом эттирилади. Февраль бошларида эса иккинчи хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркияга йўл олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!