“Навбаҳор”да ишлаган Канчельскис сэр Алекс Фергюсонни ҳақорат қилганини тан олди
“Навбаҳор”дан истеъфога чиқарилган россиялик мураббий Андрей Канчельскис футболчилик даврида “Манчестер Юнайтед”да ўйнаганида жамоа бош мураббийи сэр Алекс Фергюсонни ҳақорат қилганини тан олди.
- “Манчестер Юнайтед” га ҳар гал, чет эллик футболчи келганида кийим алмаштириш хонасида уни сўкинишга ўргатишади. Бу ҳолат Россияда ҳам бор. Бразилиядан келган футболчиларга шундай қилишганини кўрганман. Менга футболчилар “Манчестер Юнайтед” бош мураббийига қандай мурожаат қилиш тўғри бўлишини ўргатиб қўйишларини айтишди. Фергюсон биринчи марта менга дуч келганида “Салом Андрей, ишларинг қалай?”, - деган эди. Мен эса, табассум билан “Кўзимга кўринма, шотландиялик аблаҳ”, деб жавоб қайтарганман, - деб эслайди Канчельскис.
Маълумки, Канчельскис 1991-1995 йилларда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган ва жами 128 та учрашувда қатнашиб, 31 та гол ва 13 та голли пас муаллифи бўлган.
Фикрлар