"Навбаҳор"да ОЧЛ ўйинлари олдидан йиғилиш ўтказилди

Бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган "Марказий" стадионнинг анжуманлар залида Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун мазкур стадионда Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК) талабларини таъминлашга оид масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Унда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуритдинов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов ҳамда "Навбаҳор" ПФК вице-президенти Отабек Саматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби вакиллари, "Марказий" ўйингоҳ раҳбарияти ва ОЧЛ ўйинларини юқори савияда ўтказилишига масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

photo_2023-09-10_14-49-44

Йиғилишда ОФК талабларидан келиб чиққан ҳолда, “Навбаҳор” жамоасининг ОЧЛ ўйинларига оид масалаларни ҳал этиш, вилоятга ташриф буюрадиган рақиб футбол жамоалари вакилларини тантанали кутиб олиш, тадбирлар ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, стадионни интернет тармоғи ҳамда зарурий тиббий анжомлар, дори воситалари билан таъминлаш, тез тиббий ёрдам бригадаси ҳамда автомашиналар навбатчилигини ташкиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида барча амалга оширилиши лозим бўлган масалаларни ўз муддатида бажарилиши ва уни доимий назоратга олиниши, ишлар назорати бўйича ишчи гуруҳ штаби ташкил этилди.

photo_2023-09-10_14-49-49

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!