"Навбаҳор"да сардор ўзгарди
Наманганнинг “Навбаҳор” клубида сардор ўзгарди. Таъкидлаш керакки, шу кунгача жамоага сардорлик қилиб келган Жаҳонгир Меҳмонов ўрнини бундан буён россиялик ҳимоячи Игорь Голбан эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” айни дамда Суперлиганинг 15 та тур якунларига кўра 22 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, 29 ёшли россиялик футболчи "лочинлар" сафига 2018 йил "Насаф"дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар