"Навбаҳор"га оид яна бир янгилик: клуб энди икки нафар ўйинчисини ижарага бериб юборди

Янги мавсумга жиддий мақсадлар билан тайёргарлик кўраётган, шу асосда рақобатбардош таркиб шакллантираётган “Навбаҳор” ПФК айрим футболчиларнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетмасликларини таъминлаш мақсадида уларни бошқа жамоалардан тушган таклифларга мувофиқ ижарага бермоқда.

Хусусан, ярим ҳимоячи Сардор Теляков 2022 йилги мавсумни ижара асосида Яйпаннинг “Турон” жамоаси сафида ўтказадиган бўлди. Шунингдек, Аббос Ғуломов “Нефтчи”га ижарага берилди. Демак, ушбу футболчимиз мавсумни Фарғона жамоасида ўтказади.

Маълумот учун: Сардор Теляков Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 19 ўйинда майдонга тушиб, 1201 дақиқа ўйнади ва рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилди. Аббос Ғуломов эса 22 ўйинда 1202 дақиқа тўп тепиб, 1 та гол муаллифига айланди, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Бироз олдин эса Хуршид Мухторовнинг "Навбаҳор" билан шартномасини бекор қилгани ҳақида ҳам хабар бергандик.

 "Навбаҳор" Рустам Ашурматовни қўлга киритиш эвазига бошқа футболчиси билан хайрлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!